Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-07-25 17:04:41    32

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

 

“Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-258-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди

 

- Қарорга кўра, Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади.

 

Шоир таваллудининг 200 йиллигини нишонлаш ҳамда унинг ижодий меросини кенг тарғиб қилиш бўйича қуйидаги вазифаларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланади, жумладан:

 

шоирнинг “Танланган асарлар” тўпламини ўзбек ва қорақалпоқ тилларида нашр қилиш;

 

шоирнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна асарлари ҳамда “Ажиниёз” бадиий-публицистик фильмини яратиш ва уларнинг тақдимотларини уюштириш;

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида шоир музейини ташкил қилиш;

 

Ажиниёз Қўсибой ўғлининг Мўйноқ туманидаги қабрини ободонлаштириш ва унга ёдгорлик ўрнатиш, мазкур туманда Ажиниёз Қўсибой ўғли номидаги экопарк барпо этиш;

 

2024 йилнинг ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги ҳамда Бердақ номидаги давлат академик театрларида шоир таваллудининг 200 йиллигига бағишланган тантанали адабий-бадиий хотира кечаларини ташкил этиш.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram