ҲАЁТ ЙЎЛИДА АДАШГАНЛАРНИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА СОЛИШ – ЖАМИЯТГА ФОЙДА
2024-07-25 16:55:31 167
Ҳаёт йўлида адашганларни тўғри йўлга солиш – жамиятга фойда
Туманимизда ёшлар, айниқса, ҳаёт йўлида адашган ёш авлод вакилларини тўғри йўлга солиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўрганиш ва амалий кўмак кўрсатиш йўлида тизимли ишлар олиб борилаётир. Туман ҳокимлигида фаолияти йўлга қўйилган ижтимоий кўникма маркази айнан ушбу йўналишда фаолият олиб боради.
Сўх тумани Қизилқиёқ қишлоғида яшовчи Хурсанджон Содиқов ҳам ҳаёт йўлида адашганлиги боис, умрининг салкам 4 йилини ахлоқ тузатиш муассасасида ўтказди. Мазкур муассасадан қайтгач, фуқаро моддий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат этди.
Ўрганиш давомида фуқаро Хурсанджон Содиқов ҳақиқаттан ҳам моддий ва ижтмиоий кўмакка муҳтожлиги аниқланди. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан фуқаро мурожаати кўриб чиқилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари - 1 360 000 (бир миллион уч юз олтмиш минг) сўм миқдорда моддий ёрдам пули берилди, фуқаро давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибори учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Хурсанджон Содиқов бандлигини таъминлаш мақсадида туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига йўлланма берилди. Шунингдек, қайта жиноят содир этмаслиги учун мазкур фуқарога ички ишлар бўлими профилактика инспектори, 12-сонли мактаб директори ва маҳалла фаоли мураббий-тарбиячи этиб тайинланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram