ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШ МАҚСАДИДА ТОЗАЛИК ВА ОБОДОНГАРЧИЛИКНИНГ “ДОЛЗАРБ ЎН КУНЛИГИ” ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
2024-07-25 16:27:29 158
Истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида тозалик ва ободонгарчиликнинг “Долзарб ўн кунлиги” эълон қилинди
Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида истиқлолимизнинг 33-йилик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда Сўх туманида ҳам туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб аъзолари томонидан тизимли ишлар олиб борилаётир.
Туманда истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш учун тозалик ва ободонгарчилик ишларини кучайтириш мақсадида “Долзарб 10 кунлик” эълон қилинган. Мазкур ўн кунлик доирасида туманимизнинг барча ҳудудларида тозалик ва ободончилик ишлари амалга оширилади.
Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Истиқлол ва Ровон маҳалласида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди. Туман ҳокими бевосита ушбу йўналишда жойлашган барча хондонларни кўздан кечириб, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан юзма юз суҳбат қилиб, тозалик ва озодаликка риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг яшаш манзилидан бошланишини қайд этди.
Марказда жойлашган хонадонларнинг тозалиги, озодалиги, ижтимоий соҳа объектларини байрамга хос равишда тайёрлаш ва жиҳозлаш, кўча атрофини тозалаш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш, ариқларни тозалаш, умуман мустақилликнинг шонли 33-йиллик байрамини кўтаринкилик билан кутиб олиш учун бирдамликда амалий ишларни бажаришга доир керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram