ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ ШОНЛИ ТЎЙИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-25 16:23:54 169
Истиқлолимизнинг шонли тўйига бағишлаб тадбир ўтказилди
Истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйи давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан бу йили катта тантана ва шодиёна сифатида нишонланади.
Қарорга кўра, Мустақиллигимизнинг 33-йиллик шонли санаси чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.
Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади. Айнан шу эзгу ғоя асосида бизнинг туманимизда ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, дўстликни тараннум этувчи кечалар ўтказилмоқда.
Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбирда қўшни Қирғизистон республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам иштирок этишди.
Дарҳақиқат, истиқлол буюк неъмат. Мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимиздаги юксалишлар қатори қўшнилар билан ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланди. Ленбур маҳалласи ва Апкан овули аҳолисини ҳам асрлар оша шаклланган дўстлик риштаси ўзаро мустаҳкам боғлайди
Тадбирда иштирок этиб сўзга чиқганлар энг аввало, мустақилликнинг халқимиз ҳаётидаги ўрнини ёрқин мисоллар билан баён этиб, истиқлол халқлар дўстлигини мустаҳкамлашдаги асосий омил эканлигини ҳам алоҳида таъкидлашди. Ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида янграган кўй-қўшиқлар барча иштирокчиларни дўстлик саҳнасига чорлади. Истиқлол байрамига бағишлаб ўтказиладиган маънафий-маърифий тадбирлар сентябр ойигача давом этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram