НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ҚУЛАЙ ВА ТЎСИҚЛАРСИЗ МУҲИТ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИМЗОЛАНДИ
2024-07-25 16:16:35 169
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича Президент қарори имзоланди
Қарорга мувофиқ:
2024-йил 1-октябрдан дастлаб бюджет маблағлари, давлат корхоналари ва марказлаштирилган манба маблағлари ҳисобидан қуриладиган, реконструксия қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади.
Тадбиркорлар ҳамда ННТ маблағлари ҳисобидан қуриладиган обектлар лойиҳаларига эса 2025-йил 1-январдан бошлаб ушбу амалиёт татбиқ этилади.
Шунингдек, “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармаси маблағларининг 10 % қисми чорраҳаларда хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.
Бунда қурилиш ишлари ҳар йили 1-ноябрга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспексия билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Зафариддин Зафаров - Сўх туман “Инсон” ИХМ ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram