Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҒАМХЎРЛИК” ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛАДИ

×

 2024-07-25 16:14:35    241

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ғамхўрлик” гуруҳлари фаолияти йўлга қуйилади

 

 

Соғлиғида оғир даражада нуқсони бор болаларни жамиятга мослашишига мўлжалланган “Ғамхурлик” гуруҳлари ташкил этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан, алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган оғир даражадаги соғлиғида нуқсони бор болалар учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида қисқа муддлатли “Ғамхурлик” гуруҳлари фаолияти йўлга қуйилади.

 

“Ғамхурлик” гуруҳлари:

 

2024 йил 1 февралдан Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;

 

2024 йил 1 апрелдан Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;

 

2024 йил 1 августдан республиканинг қолган ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда ташкил этилади.

 

“Ғамхурлик” гуруҳлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қисқа муддатга (4 соатгача) парваришлаш, таълим-тарбия бериш ҳамда уларни жамиятга мослашишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.

 

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ташкил этилган “Ғамхурлик” гуруҳида болаларнинг таълим олиши бепул амалга оширилади.

 

 

Юсуфжон Маруфжонов - “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази

болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси бош мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram