Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-07-24 16:45:50    225

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилди

 

 

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиб, ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси, мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳамкорликда сайёр ва оммавий қабуллар ўтказиш режаси қабул қилинган. Режага асосан бугун туманимизнинг Қизилқиёқ маҳалласида жойлашган ҳарбий қисмда мазкур тадбир ўтказилди.

 

 

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, адлия полковниги Ботир Баҳромович Қудратхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Қаршиев Ҳамдам Алиқулович, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, полковник Мамаюсупов Сарвар Деҳқонович, республикафавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Абдиев Соатмурод Бекмуродович, Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

 

 

Тадбир аввалида ҳарбий қисм мажлислар залида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси, мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан қабулга келган фуқаролар алоҳида қабул қилинди. Республика вакилларига қабулга келган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз муаммолари юзасидан мурожаат этдилар.

 

Қилинган мурожаатларнининг аксарияти сайёр қабул жараёнида ҳал этилди ва ижроси муддат талаб этиладиган мурожатлар ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланиши ва ҳеч бир мурожаат назоратсиз қолмаслиги қайд этилиб, мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram