Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ ВА ОНЛАЙН АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-07-24 16:41:30    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят бизнесни ривожлантириш маркази ва онлайн аукционларни ташкил этиш вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди

 

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Фарғона вилояти бизнесни ривожлантириш маркази раҳбари ва онлайн аукционларни ташкил этиш АЖ Фарғона вилояти вакили иштирокида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини мазкур соҳага йўналтириш ва шу орқали халқимиз учун даромад манбаи яратиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

 

Мазкур семинарда туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими,  туман тижорат банк раҳбарлари, маҳалларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ва ташаббускор тадбиркорлар иштирок этдилар.

 

Семинар аввалида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирокичларга семинарнинг мазмун-моҳияти ва асосий мақсади ҳақида маълумот берди.

 

Семинар давомида вилоят вакиллари туманда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизим жорий этилганлиги, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби ҳақида тушунчалар беришди.

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан барча ҳудудларда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича «узлуксиз хизматлар занжири»ни яратиш, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида амалий ишлар олиб борилаётганлиги ва ушбу йўналишда Сўх туманида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

 

Семинар давомида ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган ва соҳага оид саволларига мутасадди раҳбарлар томонидан жавоблар олдилар.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram