ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
2024-07-23 17:02:38 252
Фуқаролар қабули
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда ечим топиш мақсадида навбатдаги қабул бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, ҳоким ўринбосари Содиқжон Мурзоевв, корхона ташкилот раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири иштирок этишди.
Қабулда асосан маҳаллалар ободончилиги, йўлларни асфалтлаштириш, уй-жой ажратиш, ер ажратиш, жарроҳлик амалиёти пулига моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, яшаш манзилига кадастр ҳужжатларини расмийлаштирилишида амалий кўмак кўрсатиш каби мурожаатлар қабул қилинди.
Фуқароларнинг айрим мурожаатлари ҳоким ўринбосарлари томонидан тингланди ва жойида ижобий ҳал этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram