Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-07-22 17:30:59    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

 

Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?



Бу масалада амалиётда жуда кўплаб саволлар келмоқда. Меҳнат кодексининг 220-моддасида ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас.


Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножуя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик стаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.


Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:


ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;


ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;


ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.


Масалан, ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.


Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram