Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИККИ ҚАРДОШ ХАЛҚ ДЎСТЛИГИ СПОРТ СОҲАСИ ОРҚАЛИ ҲАМ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

×

 2024-07-20 15:45:51    361

PDF юклаш
Чоп этиш


Икки қардош халқ дўстлиги спорт соҳаси орқали ҳам мустаҳкамланмоқда

 

Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари ўртасида ўрнатилган мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик ришталари турли соҳларда янада мустаҳкамланмоқда. Қирғизистон республикаси президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи ва давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган самимий мулоқотлар икки қардош халқ дўстлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Бугун Сўх туманида қўшни Қирғизистон республикаси Баткен туман ҳокимлиги ва мазкур туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида волейбол мусобақаси ўтказилди. Сўх туманини ҳокимлиги ва туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари жамоаси билан ўтказилган мусобақада дўстлик ғалаба қозонди.

 

Мусобақанинг энг фаол ўйинчилари деб Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва Баткен тумани ҳокими Учқунбек Жоробаев деб топилди.  Мазкур тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад икки давлат раҳбари асос солган дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мусткаҳкамлашдан иборат.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram