“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5 000 ҚАДАМ” ШИОРИ ОСТИДА ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-20 15:43:56 387
“Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябр кунги 6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда турли спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Бугун эрталаб Сўх туманида ўтказилган тадбир ҳам айнан ушбу қарор ижросига қаратилди. “Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам” шиори остида ўтказилган юриш марафонида шахсан туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва тумандаги корхона ташкилот-муассасалар вакиллари иштирок этишди.
Шарқобод кўпригидан бошланган марафон “Сўх савдо комплекси”гача давом этди ва марафон якунида тонгги бадантарбия машқлари ижро этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram