ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-19 15:40:24 390
Халқ Қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги қабули ўтказилди
Ўзбекистон Респуликаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Қабулда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туман Халқ қабулхонасида йиғилган, муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Мазкур қабулда туман Халқ кабулхонаси мудири Собиржон Норматов, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, уй-жой қуришда ёрдам бериш, кредит олиш, қишлоқ йўлларини таъмирлаш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам бериш билан боғлиқ бўлган мурожаатларни тингладилар.
Ўндан ортиқ мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилишида аниқ кўрсатмалар берилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилиши, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилиб, қонуний йўл билан ечимини хал этилиши назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram