ЭЪЛОН!
2024-07-19 15:38:52 397
ЭЪЛОН!
Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаган, жумладан ёшларни касб ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилашда фаол иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар ўртасида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Танлов ҳар йили август – октябр ойларида ўтказилади. Танлов бошланишидан бир ой олдин оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинади.
Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
- ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташббускорликни ривожлантириш;
- ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
- ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
- мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
- ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Мазкур танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида август ойида;
иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) сентябр ойида;
учинчи босқич – республика миқёсида
(иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) октябр ойида.
Танлов қуйидаги номинатсияларда ўтказилади:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат органи”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи босқичдан).
“Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловида фаол иштирок этишингизни сўраймиз!
Қўшимча маълумотлар олиш учун + 998 73 462 50 54 рақамига қўнғроқ қилишингиз мумкин.
Халқ депутатлари Сўх тумани кенгаши котибияти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram