СТАТИСТИКА
2024-07-19 15:37:41 394
Статистика
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўмаклашиш бўйича
Ҳисобот даврида туман бўйича “Ёшлар дафтари”га 585 нафар ёшлар киритилган бўлиб, 163 нафар (27,8 фоиз) ёшларга 247,4 млн сўмлик кўмак кўрсатилди.
Хусусан, 2 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги экин ер майдонлари ажратилди,
16 нафарига ўқиши учун тўлов-контракт пуллари тўлаб берилди,
6 нафар ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди,
19 нафар ёшлар ўз-ўзини банд қилиш учун меҳнат қуроллари билан таъминланди,
3 нафар ёшларга НТМда касб-ҳунар, тадбиркорлик ҳамда “Келажак касблари” лойиҳаси асосида ўқитиш харажатлари тўлаб берилди,
3 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви харажатлари тўлаб берилди,
1 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқитиш харажатлари тўлаб берилди,
саломатлигида муаммоси бўлган 2 нафар бемор ёшларнинг даволаниш ва психологик ёрдамлар билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилди
ҳамда 111 нафарига турли ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram