ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛ 11-12 ИЮЛ КУНЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ҲУДУДИГА ТАШРИФИ ДАВОМИДА БЕРИЛГАН ТОПШИРИҚЛАРИ ЮЗАСИДАН СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИ САЙИДБАҲРОМ САЙИДМУСАЕВНИНГ ТУМАН ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ
2024-07-19 15:35:06 178
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг туман халқига
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум ҳурматли Сўхликлар!
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб бердилар.
Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Сўх туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалар берилди.
Сўх аҳолиси 83,9 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортини икки каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдик.
Туманда балиқчиликни ривожлантириш учун “Сўх” дарёси қирғоқларидан самарали фойдаланиш мақсадида бир неча йилдан буён фойдаланмасдан келинган ер майдонларида сув ҳавзаларини ташкил қилиш орқали 60 тонна балиқ етиштириш йўлга қўйилади.
Шунингдек янги узлаштирилаётган “Қайроқ” массивида 200 гектар ер майдони танлаб олиниб, биринчи босқичда 80 гегтарда малина плантацияси ташкил этилади.
Ҳамда кооператсия усулида иш ташкил қилиниб 50 сотихдан лотларга бўлиб, 160 нафар ижтимоий кумакка мухтож оилаларга бўлиб бириктириб берилади.
Шуннигдек Жавпая массивидаги узлаштириладиган 60 гектар ер майдонларида доривор усимликларини етиштириш йўлга қуйилади ушбу ҳудудда 100 минг туп тут плантацияси ташкил этилади. Туманимизнинг ўсиш нуқталаридан бири ипакчилик эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 147,4 млрд сўмга етказиб, 1,8 баробарга ошираман.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.
Шундан келиб чиқиб 2024-2025 йиллар давомида умумий қиймати 46,6 млн долларлик 8 та лойиҳаларни шакллантириб олдик ва Шундан 2024 йил якунига қадар жами 23.6 млн.доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилади.
Сўх тумани Сариканда МФЙ Гаистон массивда қишлоқ хўжалиги тоифасидаги 12 га ер майдони тоифасини ўзгартириш ҳисобига (Ҳукумат камиссияга таклиф киритилган бўлиб) умумий қиймати 10.0 млн.долларлик “Туризм объектлари”ни (сиҳатгоҳ, тиббий туризм ва дам олиш масканлари) ташкил этилади.
“Мулгон” МФЙ ҳудудида жойлашган 1,3 гектар ер майдонига Россиялик инвестор “НИСО” МЧЖ томонидан хизмат йўналишида “Комплекс савдо маркази” лойиҳасини амалга ошириш орқали 2,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Сўх туманида усиш нуқтаси туризм яъни тиббий туризм бўлганлиги сабабли, бугунги кунда “Сўх смарт АЙТИ” МЧЖ томонидан қиймати 2,0 млн долларлик тиббий диагностика маркази ҳамда 40 ўринли травматалогия, гинекология ва кардиология фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қурилиш ишлари бошланди.
Ҳурматли Президентимизнинг 2022 йил май ойида вилоятимизга ташрифлари давомида Сўх туманида тиббиёт туризимини ривожлантириш бўйича тизимли топшириқлар берилган эди. Мазкур топшириқлар ижроси натижасида 2022-2023 йил давомида қиймати 2.1 млн долларлик 11 та тииббий хизмат кўрсатиш лойихалари ишга туширилиб 105 та янги иш ўринлари ташкил қилинди. 2024 йилда қиймати 15 млрд.сўмлик 3 та тиббий хизмат кўрсатиш лойихалари фойдаланишга қабул қилинади. Мазкур лойихаларда ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: тумандаги биргина “Сабрина Невромед” хусусий клиника мисолида 2023 йилда жами 1557 нафар фуқаролар, шунингдек, 2024 йил 6 ой давомида 816 нафар Қирғиз Республикаси фуқаролари учун тиббий хизматлар кўрсатилган.
Яна бир лойиха мисол тариқасида курадиган булсак, Жорий йил якунига қадар давлат хусусий шерикчилик асосида “Ал Бехруз қурилиш инвест” МЧЖ томонидан қиймати 8,0 млрд.сўмлик диагностика маркази ҳамда невралогия фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни туманда ишлаб чиқарилган бетон плита ва бетон маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар туманда қурилиш йўналишида 5 та лойиҳалар ишга туширилади.
Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида туманда 2023 йилда 6,6 млн. доллар экспорт қилинган. Жорий йил якунида бу кўрсаткични 11,6 млн. долларга етказаман.
Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 6 377 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:
инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 355 та;
молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 5 636 та;
қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 386 та аҳоли бандлиги таъминланади.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман.
Жумладан:
Маҳаллаларда қиймати 16,9 млрд сўм бўлган 540 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 1 962 нафар аҳоли банд қилинади.
Шунингдек
Ўзини-ўзи банд қилиш - 750 та
Якка тартибдаги тадбиркорлик - 245 та
Янги корхоналар - 212 та
Деҳқон хўжаликлари - 1 126 та ташкил этилади.
Маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 945 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 24,9 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;
Банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 1 050 та янги иш ўрни яратилади.
Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижасида кам даромад олаётганлиги аниқланган 448 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.
Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.
Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.
Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.
Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram