Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 91-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-07-18 17:10:19    280

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 91-сессияси бўлиб ўтди

                  

Сўх тумани маданият марказининг мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 91-сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессия кун тартибига тўртта масала қўйилди:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури тўғрисидаги қарорини 2024-йил 2-чоракда туманда ижроси тўғрисида ҳисобот.

              

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширилаётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-59-сонли Фармони ижроси.

         

Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати” тўғрисида шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳисоботи.

 

Сўх туманида ҳудудий секторлар фаолияти ҳамда 2024 йил биринчи ярим йилликда туманда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида.

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сессия иштирокчиларига ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ҳисобот берди.

 

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев иккинчи масалага оид сессия иштирокчиларига ахборот берди.

 

Сўх туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича иштирокчилар туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Адҳамжон Шокировнинг ҳисоботини тинглашди.

 

Туман секторлари кесимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Сўх туманидаги Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Шоҳрўз Нишонов сессия иштирокчиларига тўлиқ маълумот берди.

 

Сессия жараёнида кун тартибига қўйилган масалаларга оид депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини музокаралар давомида баён этдилар.

 

Кун тартибига қўилган масалаларга оид тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram