Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-07-17 17:01:31    256

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 20 июндаги 1-сон ташкилий кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 16-18 июл кунлари ”Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудий қўйи тизими бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш куч ҳамда воситаларининг аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги харакатлари” мавзусида хамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан Сўх туманида ҳам мазкур машқларнинг ўтказилиши таъминланди.

 

1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқларида туман ҳокими вакиллари, туман фавқулодда вазиятлар таркибига кирадиган барча ташкилот-корхона ва муассасаларнинг ходимлари ўзларининг техника воситалари билан иштирок этишди.

 

Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг жараёнида “Туман бошқарув органлари, куч ва воситаларининг табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” ҳамда “Зилзила содир бўлган ҳудудларда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш” босқичлари кўриб чиқилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram