СТАТИСТИКА
2024-07-17 16:42:27 288
Статистика
Туманни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантиришда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
Жумладан:
4 та йўналиш бўйича мақсадли кўрсатгичлар, 4 та секторнинг бандлик дастури ва ер майдонлари ажратиладиган 420 нафар ёшларнинг рўйхати тасдиқланди;
2024 йилда туманда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича 7 та устувор йўналишда, жумладан “оғир” тоифадаги ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан;
Давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш йўналиши бўйича:
Тумандаги тарбияси оғир ва алоҳида ишлашга муҳтож жами 611 нафар ёшлар билан индивидуал ишлаш мақсадида туман даражасидаги 27 нафар раҳбарларга номма-ном бириктириб чиқилди.
Бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида муаммоси аниқланган 143 нафарида ижтимоий-иқтисодий муаммолар аниқланиб, 100 нафарига (69,9 фоиз) турли хил йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Маълумот учун, Уларнинг 15 нафари ишга жойланди, 31 нафарига ер майдонлари ажратилди, 2 нафарига меҳнат қуроли берилди, 1 нафари тиббий даволатилди, 51 нафари белгиланган тоифалардан чиқарилишига кўмаклашилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram