СЎХ ТУМАНИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН АМАЛИЙ ИШЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2024-07-17 16:31:02 187
Сўх туманида таълим соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар таҳлил қилинди
Юртимизда олий ва профессионал таълим даргоҳларига кириш имтиҳонлари ўтказилаётган айни пайтда, Сўхлик абитуриентлар учун туманнинг ўзида барча шарт-шароитлар яратиб берилди.
Бугун Сўх туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ тест синовлари ўтказилаётган “Суғдиёна” спорт мажмуасига ташриф буюриб, абитуриентлар учун яратиб берилган шароитлар, хавфсизлик ҳамда назорат ишлари билан яқиндан танишди. Абитуриентларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган таълим соҳасидаги турли масалалар юзасидан ечим ва маслаҳатлар берилди.
Меҳмонлар Сўх тумани касб-ҳунар мактабида ҳам бўлишди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида меҳмонлар мазкур муассасада ёшларнинг дуал таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, мактабнинг мавжуд моддий-техник базаси билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мавжуд муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ташриф чоғида олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Сарвархон Бузрукхоновга Фарғона вилояти ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Раҳимов ва Ўзбекистон Республикаси олйи таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси вакили Туйчибой Бойматовлар ҳамроҳлик қилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram