Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМАН: ТУЛ ЧЕГАРА НАЗОРАТ-ЎТКАЗИШ ПУНКТИДА ЖОЙЛАШГАН “ДЎСТЛИК” КЎПРИГИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-07-17 15:54:34    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Расман: Тул чегара назорат-ўтказиш пунктида жойлашган “Дўстлик” кўприги фойдаланишга топширилди

 

“Қўшничилик минг йилчилик” дейди доно халқимиз. Айтиш лозимки, Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари ўртасидаги мустҳкам дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари бугунги кунда янги босқичга кўтарилган. Икки қўшни ва қардош халқ Президентлари – Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровларнинг кучли сиёсий иродалари туфайли бу ҳамкорлик кундан кунга тобора ривожланиб бормоқда.

 

Хабарингиз бор, Сўх-Риштон йўналшидаги Тул чегара назорат-ўтказиш  пунктида жойлашган “Дўстлик” кўпригида носозлик юзага келганлиги боис, салкам икки ой давомида мазкур кўприк тўли реконструция қилинди. Бугун икки қардош халқ вакиллари иштирокида мазкур кўприк расман фойдаланишга топширилди.

 

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев, расмий вакиллар, икки қардош халқнинг ёшлари ва нуронийлари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олган икки вилоят раҳбарлари ўрнатилган мустаҳкам ҳамкорлик ва тобора ривожланаётган ҳамдўстлик муносабатлари икки халқнинг эртанги порлоқ келажагига қаратилганлигини алоҳида таъкидладилар. Ўзаро қўни-қўшничилик мунсобатлари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилди.

 

Тадбир давомида икки қардош халқ нуронйилари томонидан кўприкнинг рамзий лентаси қирқилди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев икки халқ вакилари билан самимий суҳбатлашди.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram