Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА АҲЛИНИ ЭЗГУ МАҚСАДЛАР САРИ БИРЛАШТИРГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

×

 2024-07-16 09:58:18    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла аҳлини эзгу мақсадлар сари бирлаштирган маънавий-маърифий тадбир

 

Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида “Эзгулик шиоримиз, маърифат қуролимиз!” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда мазкур ҳудудда жойлашган маҳаллаларнинг аҳолиси, ёшлар ва нуронийлар иштирок этдилар. Тадбирда қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиевлар сўзга чиқиб, барча тадбир иштирокчиларига самимий тилакларни баён этдилар.

 

Тадбир жараёнида “Беш ташаббус олимпиадаси” Республика босқичининг енгил атлетика йўналишида ғолибликни қўлга киритган 4 нафар ҳушёрлик ёш спортчилар – Шерали Қурбоналиев, Билолиддин Фаттоев, Рашоджон Жумабоев ва Жаҳонгир Тошмамадовларга туман ҳокимлиги ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

 

“Келажак бунёдкори” медали соҳиби, Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор хусусида гапирди. Ёш санъаткорларнинг дилтортар наволари мазкур тадбир барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram