СЎХ ТУМАНИДА “ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН СУВ ЗАХИРАСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2024-07-15 14:42:46 161
Сўх туманида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мутахассислари томонидан сув захирасидан самарали фойдаланиш имкониятлари ўрганилди
Тоғли ҳудудда жойлашганига қармай, Сўх туманида сувдан самарали фойдаланиш усуллари мавжудлигини ўрганишга азм қилган бир гуруҳ мутахассислар бунинг учун туманда кенг имконият борлигига амин бўлишди.
Туманимизга ташриф буюрган “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мутахассисларидан иборат вакиллари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида туман ҳудудларида бўлдилар. Сувдан энергия олиш имкониятларнини ўрганишга доир амалий ишларни амалга оширган мутахассислар томонидан туман ҳудудидаги имкониятлар ҳам ўрганилди.
Сув захирасидан унумли фойдаланиш мақсадида олиб борилган ишлар якуни бўйича мутахассислар томонидан дастлабки хулосалар берилди. Бу дегани Сўх туманида гидроэлектростанция қуриш ва ишга тушириш имкони борлигини англатади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram