СТАТИСТИКА
2024-07-15 14:39:35 162
Статистика
Сўх туманида “2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва тадбиркорликка жалб қилиш дастури”га мувофиқ жорий йил январь-май ойларида жами 5 546 та (143%) янги иш ўринлари ташкил этилди, шундан 2 576 таси доимий иш ўрни.
Хусусан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 347 та нафар (119,2%), хизмат кўрсатиш соҳасида ташкил этилган янги объектлар ва хизмат кўрсатиш кўчалари ташкил этиш ҳисобига 1,8 минг нафар (76,7%), қишлоқ хўжалигида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ҳисобига 3,2 минг нафар (168,7%), қурилишда янги уй-жойлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида қурилиш ишлари олиб борилаётган объектлар ҳисобига 107 нафар (72,9%) фуқароларимизнинг бандлиги таъминланди.
Бандлик дастури доирасида янги иш ўринлари яратиш бўйича январь-июн ойларига белгиланган 4 760 та иш ўрни режаси 5 546 тага (2 576 таси доимий иш ўрни) ёки 1,6 бараварга ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.
Шу жумладан, июнь ойига белгиланган 1 148 та (520 таси доимий) иш ўринларини 1 448 тага ёки 126 фоизга бажарилиши таъминланади.
Жорий йил якуни билан, туманга жорий йил учун белгилаб берилган 9,2 мингта режани 10,3 мингтага бажарилиши кутилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram