Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СТАТИСТИКА

×

 2024-07-13 15:14:16    302

PDF юклаш
Чоп этиш


Статистика


Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали туманни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш режаси орқали камбағалликни ҳам қисқартиришга эришиш белгиланган.


Бу мақсадга эришиш учун ишсизлик бўйича мавжуд ҳолати таҳлил қилинганда, туманнинг 82,9 минг нафардан ортиқ аҳолисидан меҳнатга лаёқатли қисми 32,3минг нафарни, банд аҳоли сони 29,8 минг (расмий секторда 11,7 минг, норасмий секторда 18,1 минг), хорижга ишлаш учун кетганлар 1 426 нафар ҳамда ишсизлар сони 3,2 минг кишини (ишсизлик даражаси 9,9%) ташкил этган.


Бунга қўшимча равишда, 1,2 минг нафар меҳнат бозорига илк бор кириб келадиган битирувчилар (мактаб, техникум ва олий таълим), 448 нафар меҳнат миграциясидан қайтиб келиши кутилаётган фуқаролар ҳамда19 нафар ҳарбий хизматдан ва жазони ўташ жойидан қайтадиганлар ҳисобига 2 024 йилда жами 1 667 та янги иш ўринлари яратиш зарурлиги ҳисоб-китоб қилинди.

 

Мазкур ҳисоб-китоблар асосида туманни “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш мақсадида 2024 йил якунига аҳоли бандлигини таъминлаш мақсад қилиб олинган.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram