ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-13 15:10:10 320
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги тўқсонинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибига 2024-2025 йилларда Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш борасида амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилиш ҳамда бу бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тасдиқлаш масаласи киритилди.
Масала юзасидан сессия иштирокчилари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳисоботини тинглашди. Кун тартибига қўйилган масала юзасидан туман ҳокими депутатларга ўз маърўзасида кенг қамровли маълумотлар етказди.
Туман ҳокими ўз маърузасида туманни 2024-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини ўз вақтида, самарали ва тизимли ташкил этиш, бу борада масъулларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, жамоатчилик ва депутатлик назорати йўлга қўйиш юзасидан алоҳида тўхталиб ўтди.
Сессия давомидаги музокараларда депутатлар масала бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram