ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ СЎХ ТУМАНИДА!
2024-07-13 15:08:19 306
Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги агентлиги директори Сўх туманида!
Туманимизга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги агентлиги директори Бакиров Низомиддин Жалилович иштирокида туман ҳудудларида мазкур соҳа истиқболига оид ўрганишлар олиб борилди.
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида меҳмонлар туманнинг диққатга сазовор ҳудудларида бўлдилар.
Ташриф ва ўрганишлар жараёнида Сўх тумани дарё ва сойлари бўйида эко-туризм манзилларини ташкил этиш, маҳаллий ва хорижлик туристларнинг ҳордиқ чиқариши учун қулай шароитлар борлиги таъкидланди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида асаларичилик, кўчатчилик, доривор ўсимликлар етиштириш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш лозимлиги қайд этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram