КАДАСТР МАЪЛУМОТИ
2024-07-13 15:06:41 261
Кадастр маълумоти
Бугунги кун ҳолатига:
Ер ресурсларини талон-торож қилинишининг олдини олиш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш мақсадида:
Туман бўйича жами 79 та ҳолатда 3.9 гектар ер майдонлари жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.
Шундан, 47 таси ихтиёрий бартараф этилиб, 3,0 гектар ер майдони дастлабки ҳолатига қайтарилган.
Ўзбошимчалик билан эгалланган 0.92 гектар майдондаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича судларга 32 та даъво-аризалари киритилган.
Суд томонидан қаноатлантирилган 8 та даъво-ариза - 0.43 гектар.
Суд жарёнида кўрилаётган 19 та даъво-ариза 0.47 гектар.
Қолган 5 та ҳолатда ўзбошимчалик билан эгалланган (ноқонуний қурилмалар қурилган) 0.002 гектар ер майдонларини бартараф этиш бўйича судга даъво-аризаси киритиш учун хужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Ушбу даврда ерга оид қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жами 3 та жиноят ишлари, шундан прокуратура органлари томонидан 3 та жиноят ишлари қўзгатилган бўлиб, мазкур жиноят ишлари бўйича ноқонуний эгалланган 0.3 гектар ер майдонларининг талон-торож қилиниши олди олинган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram