СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ САМИМИЙ ТАРЗДА БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-10 15:43:54 331
Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви самимий тарзда бўлиб ўтди
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда жойларда уларнинг муамоларини аниқлаш ва тизимли бартараф этишга оид ўтқазилаётган тадбирлар ҳам том маънода муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туманимизнинг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4-сонли умуий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашувда туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Тадбирда маҳалла ёшлари, мактаб битирувчилари, Сўх тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар ҳам иштирок этишди ва уларинг муамолари ўрганилди.
Тадбирда иштирок этган туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоев, туман Халқ қабулхонаси мудири Собиржон Норматовлар ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш давлат сиёсати даражасида эканлигини таъкидлашди.
Қилинган ҳар бир мурожаат манзилли ўрганилиши ва уларга ҳақиқий ечим топиш юзасидан топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram