СЎХ ТУМАНИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-09 16:20:47 379
Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги қабул ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан моддий ва тиббий ёрдам масалалари, тадбиркорлик учун банк кредити олиш, уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш бўйича мурожаатлари эшитилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram