Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ “АЙТГИЛ ДЎСТИМ, НИМА ҚИЛДИК ВАТАН УЧУН?” ШИОРИ ОСТИДА МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШИШАЁТИР

×

 2024-07-09 16:17:58    378

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалласи фуқаролари “Айтгил дўстим, нима қилдик Ватан учун?” шиори остида маҳалла ободлигига ҳисса қўшишаётир

 

Давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукуматининг алоҳида эътибори доирасида охирги йилларда вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сўхда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Бундай эътибордан мамнун ва миннатдор бўлган туман аҳли ҳудуд ободончилигига бугун ўзлари ҳам салмоқли ҳисса қўшишаётир.

 

Хабар берганимиздек, туманнинг 1-секторида жойлашган Тул маҳалласида саховатпеша тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқзиш ишлари амалга оширилди. Бугнг эса, маҳалланинг асосий кўчаси ҳам ҳомийлар ҳисобидан асфальтлаштирилмоқда.

 

Узунлиги 900 метрни ташкил қиладиган “Соҳибкор” кўчасида бугун иш қизғин. Маҳаллада ташкил этилган “Саховатпешагони Тул” телеграм гуруҳи аъзолари ташаббуси ва ҳомийлигида олиб борилаётган асфальтлаштириш ишларидан маҳалла аҳли роса миннатдор ва мамнун.

 

Маҳалла аҳли хурсандчиликдан хашар ташкил қилиб, йўлсозларга яқиндан ёрдам беришаётган бўлса, кекса-нуроний отахонлар қўли очиқ ҳомийларимизни қўл очиб дуолар қилишмоқда. Шукроналик ҳисси билан умргузаронлик қилаётган сўхликлар ташаббуси билан бугун ота-боболаримизга хос бўлган умрбоқий қадрият ва анъаналар янгидан кўз очаётганига астойдил инонамиз.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram