“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-07-09 16:13:33 168
“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда жойларда уларни муаммоларини аниқлаш ва тизимли бартараф этишга оид ўтказилаётган тадбирлар ҳам том маънода муҳим аҳамият касб этмоқда. Туман маданият марказида ўтказилган ҳоким ва ёшлар учрашувида ҳам тадбирда иштирок этган ёшларнинг муаммолари ўрганилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш давлат сиёсати даражасида эканлигини таъкидлади. Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Исожон Мастонов ва бошқа мутасаддиларга мазкур масалада кўрсатма берган туман ҳокими жамиятда ёшларнинг мавқе топишлари учун нима қилиш лозимлиги юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.
Туман ҳокимига ўз муаммолари юзасидан мурожаат этган ёшлар ҳам бугунги бўлаётган амалий ишларга доир ўз фикрларини баён этдилар. Қилинган ҳар бир мурожаат манзилли ўрганилиши ва уларга ҳақиқий ечим топиш юзасидан топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram