"МУСТАҲКАМ ОИЛА УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-09 16:11:55 175
"Мустаҳкам оила учун барчамиз масъулмиз" шиори остида давра суҳбати ўтказилди
Маҳаллаларда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ушбу йўналишда хотин-қизлар фаоли ва маҳаллалардаги намуна бўлган хотин-қизлар ва кўпни кўрган нуроний онахонлар фаоллигини ошириш мақсадида туманимизда маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказилиши юзасидан тадбирлар режаси қабул қилинган бўлиб, ушбу режа асосида тизимли ишлар олиб борилаётир. Туман маънавият ва маърифат маркази, туман ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир айнан мана шундай долзарб мавзуларга бағишланди.
Туман маданият марказида "Мустаҳкам оила учун барчамиз масъулмиз" шиори остида ўтказилган давра суҳбатида куннинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашилди. Ўтказилаётган тўй-ҳашамлардаги ортиқча сарф-харажатлар, бошқа оилавий маросимлар жараёнидаги хўжакўрсинлик ҳолатлари, боз устига ўтказилган оилавий тадбирларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага ёйиш, бизнинг миллатга мансуб бўлмаган, умуман ёт бўлган урф-одатларнинг пайдо бўлишига оид билдирилган танқидий фикрларни бир овоздан тасдиқлаган маҳалла фаоллари ушбу ҳолатларга чек қўйиш лозимлиги ва уларни бартараф этишда мустаҳкам ҳаракат олиб бориш шарту зарурлигини тавсия этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram