Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ" МЕДАЛИ СОҲИБИ ҲАЙИТБОЙ: "МЕН ФАРДУДА ЯНА ЎҚИШНИ ИСТАРДИМ..."

×

 2024-07-08 18:06:12    30

PDF юклаш
Чоп этиш


"Келажак бунёдкори" медали соҳиби Ҳайитбой: "Мен ФарДУда яна ўқишни истардим..."


Учрашув аввалида университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов Ҳайитбой ва унинг ота-онасига Ватанга сидқидилдан хизмат учун, яхши тарбия, муносиб фарзанд етиштириб берганлари учун ўз миннатдорлигини билдирар экан, Давлатимиз Раҳбарининг ҳар бир талабага қаратган эътиборини алоҳида эътироф этиб, медал соҳибини самимий муборакбод этди. Университет жамоаси ва кўп сонли талабалари номидан Ҳайитбойга табрик совғасини топширди.

Ҳайитбой ҳам ўз дил сўзларини тенгдошлари билан ўртоқлашар экан, Фарғона давлат университетида талабалар учун яратилган имкониятлар, янги ва замонавий ўқув бинолари, кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларини ичида улғаяётган бир ёш сифатида яна қайта талаба бўлишни орзу қилаётганини, ФарДУ бағрини тарк этишни асло истамаётганини яширмади.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram