МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИГА БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ!
2024-07-08 17:58:42 152
Маҳалла ободлигига барчамиз бирдек масъулмиз!
Бугун туман ҳокимлигида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 июнь куни қабул қилинган 234-сонли “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ўрганиш ва амалда татбиқ этишга доир давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида иштирок этган тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган мазкур қарор маҳаллалар ободлигини таъминлаш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишнинг янги механизмларини жорий қилиш, аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали хдмкорликни йулга қўйиш ҳамда маҳаллалар ҳудудида яшовчи аҳлини маҳалла ободлигига кенг жалб қилишга хизмат қилишини таъкидлади.
Сўх туманида ҳам Бағдод тумани, "Юксалиш" маҳалла фуқаролар йиғини тажрибаси асосида хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича тубдан янги тизимни жорий этиш учун шароит ва имконият борлиги қайд этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram