СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-07-08 17:56:58 160
Себзор маҳалласида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Ёш авлод, баркамолликга интилаётган ўғил-қизларимизга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор замирида мурғак қалбларнинг келлажаги мужассам. Бугун Себзор маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқароларнинг шодлиги чексиз: маҳаллада янги қиёфадаги 25-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев, маҳалла нуронийлари ва ёшлари иштирок этдилар. Кўй-қўшиқ, шеърхонлик билан бошланган мазкур тадбирда Президентимиз томонидан ёш авлод таълим-тарбиясига берилаётган эътибор ҳақида гапирилиб, барча болажонлар ва муассаса мутасаддиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Мазкур муассаса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4898-сонли қарори асосида қурилган. Мазкур муассаса қурилишига Жаҳон Банки томонидан 4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram