ЧЕГАРАДАГИ КЎПРИКНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ОШЛАРИ ОХИРИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА
2024-07-08 17:53:38 154
Чегарадаги кўприкни реконструкция қилиш ошлари охирига етказилмоқда
Хабарингиз бор, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинининг Қирғизистон республикаси овули билан чегардош ҳудудида жойлашган кўприкни юзага келган носозлиги боис таъмирлаш ишлари бошланган эди. Айни кунда кўприкни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари қарийб охирига етказилди ва охирги ишлар – пиёдалар хавфсизлигин тьаъминлаш учун мўлжалланган воситаларни пайвандлаш ишлари олиб бориляпти.
Реконструкция қилиш ишлари қирғизистонлик қурувчилар томонидан амалга оширилмоқда ва олиб борилаётиган ишлар туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб борилмоқда. Яқин кунларда мазкур кўприкни реконструкция қилиш ишлари охирига етказилади ва Риштон-Сўх йўналишидаги чегара назорат-ўтказиш пунктининг фаолияти тикланади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram