ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2024-07-05 15:38:02 360
Қонунчиликдаги янгиликлар
Раҳбар ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади
Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбар ходими ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади.
Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар таркибий бўлинмасининг раҳбари мавжуд манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисида махсус бўлинмага 1 иш куни ичида ахборот тақдим этиши шарт.
Махсус бўлинма кўрилган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ахборотни 3 иш куни ичида одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этади.
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram