САХОВАТПЕША ФУҚАРО ЎЗ ҲИСОБИДАН МАҲАЛЛАДАГИ КЎЧАНИ АСФАЛЬТЛАШТИРДИ
2024-07-05 14:53:12 354
Саховатпеша фуқаро ўз ҳисобидан маҳалладаги кўчани асфальтлаштирди
Бугунги кунда туманимизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилпяти. Олиб борилаётган амалий ишлар самараси ўлароқ, қишлоқларимиз, маҳаллаларимизнинг сиймоси тубдан ўзгармоқда.
Мана шундай хайри ишларга ҳисса қўшаётган фуқароларимиз борлиги эса, кишини қувонтиради. Бугун саховатпеша фуқароларимиз халқимизнинг оғирини енгил қилиш йўлида астойдил ҳаракат қилишмоқда: албатта, бундай хайрли ишларнинг ажру савоби ҳам бошқача бўлади.
- Маҳалладошимиз Баҳодиржон Мамажонов яқинда умра зиёратидан қайтиб келдилар. Бир қўли саховатга доимо очиқ Баҳодиржон-ака ўз ҳисобидан Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларнинг бирини асфальтлаштирмоқдла. Бутун маҳалла бу эзгу амалдан хурсанд, - дейди маҳалла раиси.
Саховатпеша ватандошимиз ўз ҳисобидан маҳалладаги “Гулистон” кўчасини асфальтлаштиришига ҳисса қўшди. Бугун саховатпеша фуқаронинг эзгу амали туфайли маҳаллада яна битта текис ва равон кўча пайдо бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram