Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА ЯНГИ МИНИ-СТАДИОННИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-07-04 17:56:47    28

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллада янги мини-стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Сарибозорча маҳалласидаги ёшлар учун бугунги кун чинакамига байрамга айланиб кетди. Чунки маҳалланинг 29-сонли мактабида қурилган янги, замонавий, сунъий қопламали мини-стадион туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, ҳоким ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Фозилжон Мирзоевлар иштирокида фойдаланишга топширилди.

 

Маҳалла аҳли, ёшлар ва нуронийлар иштирок этган тадбирнинг сўнгида мусобақа ташкил этилди.   

 

Сарибозорча маҳалласида “Openbudget”да ғолиб бўлган лойиҳа – 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёзги спорт майдончаси қуриш, мактаб спорт залини реконструкция қилиш ва 10 кВтли қуёш панеллари ўрнатиш ишлари охирига етказилиб, мана бугун янги стадион маҳалла аҳлига тақдим этилди.

 

Мазкур лойиҳа 2023 йилнинг 2-мавсумида ғолиб деб топилган ва 3 177 овоз билан ушбу лойиҳага 700 миллион сўм маблағ йўналтирилган эди.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram