ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА ID-КАРТАСИ РАСМИЙЛАШТИРИЛМОҚДА
2024-07-04 17:21:43 150
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли тартибда ID-картаси расмийлаштирилмоқда
Сўнгги 6-йилда Фарғона вилоятида яшовчи 400 нафардан ортиқ шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Бунда 2020-йил 13-март куни янги таҳрирда қабул қилинган ва 15-сентябрдан тўлиқ кучга кирган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуни муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу Қонунга кўра, ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
Шунингдек, Қонуннинг 5-моддаси иккинчи қисмида ҳамда мазкур модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкин эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан узлуксиз яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги йўқ шахсларга умумий тартибда, хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган 27 нафар ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлик фактини белгилаш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ариза киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди томонидан ушбу 27 нафар шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлик факти белгиланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID -карталар расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Муроджон Қодиралиев – Фарғона шаҳар адлия бўлими бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram