Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ - МАҲАЛЛА ИЧИДА

×

 2024-07-04 17:18:41    28

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла еттилиги - маҳалла ичида

 

Маҳалла еттилигининг фаолияти йўлга қўйилгач, Республикамизда ўзини ўзи бошқариш органларида иш олиб бораётган мутасаддиларга ҳам кенг имкониятлар эшиклари очилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – маҳалла нуфузини ошириш ва аҳоли муаммолари, мурожаатларини қўйи тизимда ўрганиш ва ҳал этиш, энг асосийси, маҳаллани халқнинг чинакамига умид масканига айлантиришдан иборат.

 

Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини туманимизнинг 3-секторида жойлашган бўлиб, мазкур ҳудуд ривожланишида маҳалла еттилиги астойдил ҳаракат қилишаётир. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шоҳзод Турғунбоевнинг сўзларига кўра, маҳаллада еттиликнинг аниқ режаси мавжуд бўлиб, кундалик юмуш ва фаолият биргаликда ва бирдамликда олиб борилади.

 

Маҳаллада ички драйверни йўлга солиш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, солиқ тушумларини тартибга солиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини аниқлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш, фуқаролардан тушган мурожаатларни манзилли ўрганиш ва бартатаф этиш чораларини кўришда еттиликнинг бирдамлиги катта аҳамиятга эга.

 

Айни кунда аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам еттиликнинг мустаҳкам ҳакмкорлиги асосий восита бўлиб хизмат қилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram