Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШАРҲ

×

 2024-07-03 10:47:39    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Шарҳ

 

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини юқори савияда ташкил қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 200-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сўх тумани ҳокимининг қарори қабул қилинди ва қарорга мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилди.

 

Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

 

- Очиқ мулоқотни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий

чора-тадбирларни тезкор ва сифатли амалга ошириш;


- тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш;


- ҳудудларда тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталикларини ташкил этиш, очиқ мулоқотни ўтказиш жойи ва муддати бўйича таклифлар ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда Тадбиркорлар кунини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.


Ўрнатилган тартибга мувофиқ ҳар йили 15-июндан бошлаб очиқ мулоқот ўтказилгунга қадар:


- махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Call-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари тунукун қабул қилинишини ташкил этиш;


- ҳар куни тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги йиғма маълумотларни вилоят комиссиясига тақдим этиб бориш;

- ҳар ҳафта тадбиркорлар мурожаатлари асосида аниқланган тизимли муаммоларни туман штабида муҳокама қилиб, уларнинг ечимлари бўйича таклифларни вилоят комиссиясига киритиб бориш;

- ҳар куни тадбиркорлардан келиб тушган индивидуал хусусиятга эга масалалар жойида ҳал қилинишини таъминлаш;

- ҳар ҳафта бириктирилган ҳудудларга чиққан ҳолда, тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ташкил этиш, аниқланган тизимли муаммолар  ва уларнинг ечими бўйича таклифларни Вилоят штабига киритиб бориш белгилаб берилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram