Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁНҒИН ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2024-07-03 10:45:31    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёнғин оқибатлари бартараф этилди


“Олов - тилсиз ёв” деган гап бор халқимизда. “Ўт балосидан асрасин” деган гапнинг негизида ҳам катта маъно ва мазмун мужассам.


Куни кеча Ғазнов маҳалласининг “Гулбоғ” кўчасидаги 18-хонадонда ёнғин чиқган. Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими ва маҳалла аҳлининг бирдамлигида ёнғин ўчирилди ва унинг бошқа қўшни хонадонга ўтмаслиги олди олинди.


Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги тезкор штаб аъзолари воқеа жойида бўлишиб, ёнғин оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Энг асосийси, ёнғинда оила аъзолари ёки қутқарувчиларга зарар етказилмаган.


Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари билан суҳбатлашди ва мазкур оилага Сўх тумани ҳокимлиги томонидан яқиндан ёрдам беришни таъкидлади.

 

Маълумот учун: Республикамизда жорий йилнинг 1 июлидан 1 августигача ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун тадбири ўтказилади. Мазкур тадбирда фаоллик кўрсатиб, иштирок этишга барча туманимиз аҳолисини чорлаб қоламиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram