ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНИ ЖИЛОВЛАШ МАВЗУСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-03 10:39:43 198
Жиноятчиликни олодини олиш ва уни жиловлаш мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
Туман ички ишлар бўлимида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди ва тизим вакиллари иштирокида туманда жиноятчиликка қарши кураш юзасидан олиб борилган ишлар муҳокама ва таҳлил этилди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган мазкур тадбирда туман ички ишлар бўлими Қосимжон Раҳимбердиев мавзуга алоҳида тўхталди.
Туман ички ишлар тизимида амалга оширилган бир қатор янги тайинловлар соҳани янада мукаммалроқ фаолият олиб боришига ишонч билдирган туман ҳокими ички ишлар бўлими тизимида янги вазифаларга тайинланган раҳбарлар - Сўх тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлик хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, капитан Бекзод Муҳаммадхонов, Сўх тумани ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, майор Маҳбубжон Олимов ва Сўх тумани ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ бошлиғи, майор Парвизжон Эназаровларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram