Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ДОИР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-07-03 10:38:03    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этишга доир қабул ўтказилди

 

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини юқори савияда ташкил қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 200-сонли қарори қабул қилинган.

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга доир ишчи гуруҳ ташкил этилган. Туман маданият марказида ташкил этилган сайёр қабулда ҳам туманимиз тадбиркорлари иштирок этишиб, ишчи гуруҳ мутасаддилари ва аъзоларига ўз муаммолари юзасидан мурожаат этдилар.

 

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди, уларнинг ҳал этилиши бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ҳафтанинг ҳар сешанба куни тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилиши режалаб олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram