ЖАРАЁН
2024-07-01 15:10:07 235
ЖАРАЁН
Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчлигида туман фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби билан учрашув ўтказилди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур учрашувда туманда охирги кунларда ёғингарчилик туфайли юзага келган фавқулодда вазиятлар муҳокама ва таҳлил қилинди.
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ўз вақтида хабардор этиш, юзага келиши эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар – сел келиши, сув тошқини юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларин олиб бориш, мазкур масалаларда фавқулодда вазиятлар таркибига кирувчи барча корхона-ташкилотларнинг вакиллари ва жалб этилган техника воситаларни шай ҳолтага келтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, охирги кунларда туманимизнинг тоғолди ҳудудларида юзага келган фавқулодда вазиятлар туфайли зарар етган бино ва иншоотларда тозалаш ишларини тизимли равишда олиб боришга оид вазифлар юклатилди ва қилинган ишлар юзасидан мутасаддилар туман ҳокимига ахборот беришди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram