ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-07-01 15:08:32 262
Ёшлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди
Туманимизнинг “Шаббода” дам олиш масканида 30 июнь - Ёшлар кунига бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими барча Сўхлик ёшларни байрам билан табриклаб, ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Сариканда маҳалла ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасановнинг Президентимиз қўлидан “Келажак бунёдкори” медалини қабул қилиб олиши ҳам Сўхлик ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган чексиз эътибордан нишона.
Додоҳайит Ҳасанов ҳам сўз олиб, тақдирлаш маросимидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. Туман секторлари раҳбарлари ҳам барча ёшларни байрам билан табрикладилар.
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаъол иштироки, ўзининг намунали хулқи, фидойилиги, ташаббускорлиги ҳамда 30 июн - Ёшлар куни муносабати билан барча ёшлар етакчиларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram