СОЙБОЗОР МАССИВИДАГИ ОБИШИРСОЙ СЕЛ ЙЎЛИДА СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2024-06-29 15:42:08 391
Сойбозор массивидаги Обиширсой сел йўлида сув тошқини оқибатлари бартараф этилмоқда
Бугун Обиширсой сел йўлидан оқиб келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб аъзолари туман ҳокими бошчилигида мазкур ҳудудда бўлишди. Сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида туман ободонлаштириш идораси ишчи-ходимлари ва техникалари жалб этилди.
Дарё ўртасида тўпланиб қолган тош-шағал, ёғоч, шикастланган дарахтлар шох-шаббалари ва сел туфайли оқиб келган бошқа нарсаларни олиб ташлаш учун шахсий техника воситалари ҳам сафарбар этилди. Айни дамда ташкил этилган штаб аъзолари томонидан қилинган ишлар назоратга олинган ва мазкур ҳудудда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга доир ишлар олиб бориляпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram