Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2024-06-29 15:38:05    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Долзарб масалалар муҳокама қилинди

 

Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 89-сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда Кенгаш депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессия кун тартибига қўйидаги масалалар қўйилди:

 

1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва котибияти ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиши билан боғлиқ муносабатларини тартибга солиш тўғрисида.

 

2. Туман Кенгаши депутатлари томонидан ўз сайловчилари олдида ахборот беришнинг намунавий тартибини қабул қилиш тўғрисида.

 

3. 17-Қақир сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қ.Амирбеков аризаси тўғрисида.

 

4. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳисоботини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида.

 

5. Туман маҳаллий бюджетини 1-чорак ижроси ҳисоботи ва туман маҳаллий бюджетини биринчи чорак шаклланган қўшимча маблағларни сарфланиш йуналишлари тўғрисида.

 

6. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида.

 

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил   31-январ кунги ПҚ-39-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 6-ой давомида бажарилган ишлар тўғрисида.

 

Сессияга қўйилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти ва ҳисоботи тингланди.

 

Кун тартибидаги масалаларга оид депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини музокаралар чоғида баён этдилар.

 

Кун тартибидаги масалаларга доир тегишли қарорлар қабул қилинди ва навбатдаги сессия якунига етди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram